Ироқда қизлар учун розилик ёшини 18 ёшдан 9 ёшгача туширмоқчи

O‘zbekiston

Ироқнинг мусулмон партиялари мамлакатда қизлар учун розилик ёшини 18 ёшдан 9 ёшгача пасайтириш тўғрисидаги янги қонунни қабул қилиш учун таклиф киритди. Бундан ташқари, аёлларни ажралиш, фарзандлар васийлигини олиш ва мерос ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқчи.

Ироқнинг ўта консерватив мусулмон партиялари мамлакатда қизлар учун розилик ёшини 18 ёшдан 9 ёшгача тушириш тўғрисидаги янги қонунни қабул қилиш учун таклиф киритди. Ироқ ҳукумати бундай қадам мамлакатни ислом ҳуқуқини тўғрироқ талқин қилишга яқинлаштиради ва ёшларни ахлоқсиз муносабатлардан ҳимоя қилади, деб ҳисоблайди.

The Mirror нашрининг хабар беришича, қонун лойиҳаси Ироқ парламентида 16 сентябрь куни иккинчи ўқишдан ўтган.

Шу билан бирга, фаоллар ушбу қонун лойиҳасини фожиа деб атаб, бу қонун «болаларни зўрлашни қонунийлаштиради» деб таъкидладилар.

Бундан ташқари, қонунга киритилаётган ўзгартириш аёлларни ажралиш, фарзандлар васийлигини олиш ва мерос ҳуқуқларидан маҳрум қилади.

Mavzuga oid materiallar