Ўзбекистонликлар Қозоғистондаги ноқулай об-ҳаво ҳақида огоҳлантирилди

O‘zbekiston

Қозоғистонда бўлган ёки транзит йўналишда кетаётган ўзбекистонликлар йўлларда эҳтиёткор бўлишга чақирилди. Об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви сабабли Қозоғистон ҳудудларида жала ёмғирлар, туман ва қаттиқ совуқ кутилмоқда.

Миграция агентлиги хабар беришича, Қозоғистонда бўлган ёки транзит йўналишда кетаётган ўзбекистонликлар йўлларда эҳтиёткор бўлишга чақирилди.

Об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви сабабли Қозоғистон ҳудудларида жала ёмғирлар, туман ва қаттиқ совуқ кутилмоқда. Кескин совуш республика автомагистралларида ҳаракатланишни қийинлаштириб қўйиши мумкин.

Шу муносабат билан мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, хавфсиз транспорт воситаларини танлаш, шунингдек, зарурат бўлмаса узоқ масофали йўлларга чиқмаслик сўралди.

Mavzuga oid materiallar