Ўзбекистон CОP29ʼда анъанавий ўзбек ҳовлисидан илҳом олган павильонни тақдим этди

O‘zbekiston

Бокудаги иқлим саммитида Ўзбекистон «Ички барқарорлик» номли павильонни намойиш қилди. Павильон архитектураси анъанавий ўзбек ҳовлисида мужассам бўлган инсон ва табиат уйғунлигини акс эттиради.

Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати

Бокуда «Яшил дунё учун бирдамликда» шиори остида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий конвенцияси (CОP29) иштирокчилари конференциясининг 29-сессияси бошланди, деб хабар бермоқда Экология вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон форумда «Ичкарида барқарорлик» деб номланган миллий павильонини тақдим этди. Павильон архитектураси инсон ва табиат уйғунлиги рамзи бўлган анъанавий ўзбек ҳовлисидан илҳом олган.

Экологик материаллардан ва қадимий қурилиш усулларидан фойдаланган ҳолда яратилган павильон Ўзбекистоннинг ноёб маданий ва табиий қадриятларини акс эттиради.

Қурилмада анъанавий элементлар: сомон сувоқ, айвон ва сўри қўлланилган. Сомон сувоқ қулай ҳароратни сақлашга ёрдам беради ва маконга эстетик илиқлик бахш этади, айвон мулоқот учун салқин жой яратади, сўри эса оилавий дам олиш марказига айланади.

Бу элементлар биргаликда табиатга эҳтиёткорона муносабат, оилавий анъаналар ва ўзбек хонадонининг қулайлиги каби қадриятларни англатади.

Mavzuga oid materiallar