Ўзбекистонда ЛГБТга оид ҳар қандай тарғиботни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров маълум қилди.
У ўзининг Telegram каналида Дональд Трампнинг болалар орасида номақбул жинсий материалларни тарқатадиган ва трансгендерликни тарғиб қиладиган мактабларни молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзлари акс этган Х ижтимоий тармоғидаги постнинг скриншотини улашди.
Қодиров, шунингдек, бундай масалаларни ҳал этиш учун асосий муаммоларга бўлган ёндашувни ўзгартириш муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон аллақачон тегишли қонунни қабул қилиш учун қадамлар қўяётганини айтди.