Ўзгидромет маълумотларига кўра, шу ҳафта бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 11-12 ноябрда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Бухоро, Навоий вилоятлари ва республика жанубида 12 ноябрь куни кечқурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада ўзгармайди ва кечаси +2...+7, кундузи +12...+15, баъзи жойларда +17 даражагача бўлади.
13 ноябрь, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларидан ташқари республиканинг аксарият вилоятларида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кундузги ҳаво ҳарорати +5...+10 даражагача пасаяди.
13 ноябрь кечқурун деярли ҳамма жойда ёмғирлар тўхтайди. 14-15 ноябрда республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида 14 ноябрга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.
14-15 ноябрда кечаси ҳарорат 0...+3, баъзи жойларда -2, кундузи 14 ноябрда +5...+10, 15 ноябрда +8...+13 даража атрофида бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда душанба ва сешанба кунлари об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. 13 ноябрь, чоршанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол 10-12 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси +2...+5 даража, кундузи +12...+15 даража бўлади. 13 ноябрда кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати +5...+8 даражани ташкил этади. 14-15 ноябрда кечаси 0...-2, кундузи +8...+11 даражагача пасаяди.