Тошкентда ноқонуний рекламаларга қарши кенг кўламли кураш бошланди.
Бунда нафақат тўсиқларга ўрнатилган оддий баннерлар, балки қонун талабларига жавоб бермайдиган пешлавҳалар, баланд биноларнинг олд томонидаги реклама баннерлари ва бошқа ҳажмли иншоотлар ҳам эътибордан четда қолмади.
Гувоҳларнинг айтишича, туман ҳокимликлари ҳам тун пайтида LED экранларнинг ҳаддан ташқари ёрқинлиги ҳақидаги шикоятлар туфайли уларни текширишни бошлаб юборган.
Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 10 ноябрь куни Шаҳрисабз, Ислом Каримов, Нукус ва Фарғона йўли кўчаларида 120 дан ортиқ реклама баннер ва шитлари олиб ташланган.
Хабарда таъкидланишича, «бу рейд тадбирлари пойтахтнинг ташқи кўринишини яхшилаш, кўчаларда хавфсизликни таъминлаш ва реклама соҳасидаги қонунчилик нормаларига риоя қилишга қаратилган».