Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири билан қўшма энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдда бўлиб ўтган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Сауд билан учрашди. Томонлар «яшил» энергетика соҳасидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдда Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз ибн Салмон Ол Сауд билан учрашгани ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар мамлакат корхоналарининг маҳаллийлаштириш даражасини ва энергия самарадорлигини ошириш учун Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этишга келишиб олди.

Шунингдек, улар «яшил» энергетикани ўз ичига олган қўшма инвестиция лойиҳаларини ҳам муҳокама қилди.

Mavzuga oid materiallar