Тошкентда ҳаво ифлосланиши рухсат этилган даражадан 10 баробар ошиб кетди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳри атмосферасида PM2,5 зарарли моддаларининг концентрацияси меъёрдан 10,3 баробар юқори чиқди. Пойтахт дунёдаги ҳаво энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида 14-ўринни эгаллади.

11 ноябрь душанба куни соат 10:30 ҳолатига кўра, IQAir платформаси маълумотларига асосан, Тошкент атмосферасида PМ2,5 зарарли моддаларининг миқдори меъёрдан 10,3 баробар ошгани аниқланди.

Тошкент дунёдаги ҳаво энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида 14-ўринга жойлашди.

PМ2,5 — бу чанг заррачалари, автомобиль шиналарининг емирилиши ва оғир металлар бирикмаларидан ҳосил бўлган ўта майда зарралардир.

Mavzuga oid materiallar