Шавкат Мирзиёев БМТнинг иқлим бўйича конференциясида иштирок этиш учун Бокуга келди

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессиясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессиясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бокуга келди.

Аэропортда уни Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Мирзиёев хорижий мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон Миллий павильонида ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва биологик хилма-хилликни сақлашга бағишланган 20 дан ортиқ тадбирлар режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar