Хоразмда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, шовқинли намойиш уюштирган тўй кортежининг иштирокчилари жавобгарликка тортилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Дастлаб ҳайдовчилар Ҳазорасп туманидаги 26-мактаб олдидаги ҳудудда айланиб, баланд овозда сигнал беришди. Сўнгра йўлга чиқиб, тартибсиз ҳаракатланиб, хавфли вазият юзага келтирдилар. Баъзи йўловчилар эса деразадан чиқиб кетаётган эдилар.
Тадбирнинг барча иштирокчиларининг шахсияти аниқланди. Ҳайдовчиларга нисбатан 128-5-модданинг 2-қисми (Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўсқинлик ёки хавфли вазият юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши томонига ёки қарама-қарши ҳаракат учун мўлжалланган бўлакка чиқиш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Автомобиллар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.
Профилактика инспекторлари йўловчилар билан суҳбат ўтказдилар, уларга нисбатан ҳам қонуний чоралар кўрилади.