Ижтимоий тармоқларда бир йигит пиёдалар ўтиш жойидаги йўл ўртасига ётиб олгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳодиса пойтахтнинг Юнусобод туманида юз берган.
Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқаронинг шахсини аниқладилар. У Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи, психоневрология диспансерида ҳисобда турган шахс эканлиги маълум бўлди.
«Йигит руҳий-асаб касалликлари шифохонасига ётқизилди», — дейилади ИИББ хабарида.