E-auksion платформасида Тошкент кўчаларида пуллик автотураргоҳларни бошқариш ҳуқуқи учун танлов эълон қилинган.
Умумий майдони 262,8 минг квадрат метр бўлган ижара ҳудудлари марказий кўчалар ва асосий туманларни, жумладан, Учтепа, Чилонзор, Сергели, Янгиҳаёт, Олмазор, Шайхонтоҳур, Бектемир, Миробод ва Яшнобод туманларини қамраб олади.
Ижара шартномаси уч йилга мўлжалланган бўлиб, ижарачи дастлабки икки йил ичида автотураргоҳ инфратузилмасини ривожлантиришга камида 5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши шарт. Бу маблағлар паркоматларни ўрнатиш ва зарур коммуникацияларни улаш учун йўналтирилади. Бундан ташқари, автотураргоҳлардан тушадиган даромаднинг 1/12 қисми Тошкент шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Ижарачи шунингдек, автотураргоҳлардан фойдаланиш устидан назоратни ҳам ўз зиммасига олади.
Йиллик ижара тўловининг бошланғич қиймати 57,21 миллиард сўмни ташкил этади.