Туркия Исроил билан барча муносабатларни узди — Эрдўғон

O‘zbekiston

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Исроил билан барча муносабатларни узганини айтди. Шунингдек, у Туркия келажакда Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаслигини таъкидлади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Исроил билан барча муносабатларни узганини маълум қилди.

Туркия раҳбари мамлакат давлат ва ҳукумат тимсолида Исроил билан муносабатларни узганини таъкидлади. Айни пайтда Анқаранинг яҳудий давлати билан «ҳеч қандай алоқаси йўқ», деди Эрдўғон.

Шунингдек, у Туркия келажакда Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаслигини таъкидлади.

7 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху ўз вақтида Адольф Гитлер қандай тўхтатилган бўлса, шундай тўхтатилишини айтди. Ғазодаги можаро бошланганининг бир йиллиги кескин фикрларга сабаб бўлди. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Исроил эртами-кечми «йил давомида қилган ва ҳозиргача қилаётган ҳаракатлари учун товон тўлайди».

Туркия етакчиси, шунингдек, Исроилнинг Ливандаги ҳаракатларини терроризм деб баҳолади ва халқаро ҳамжамиятни Яқин Шарқ можаросининг ривожланишини тўхтатишга чақирди.

Mavzuga oid materiallar