700 дан ортиқ фуқаро: талабалар, пенционерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар «Ўзбекконцерт» лицензияларини бепул олди

O‘zbekiston

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 2024 йилда талабаларга, пенсия ёшига етган санъаткорларга ва имконияти чекланган шахсларга имтиёзли шартларда концерт фаолияти учун махсус рухсатномалар берди.

Фото: Ситуатив / «Ўзбекконцерт»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан талабаларга, пенсия ёшига етган санъаткорларга ва имконияти чекланган шахсларга концерт-томоша фаолиятини имтиёзли шартларда амалга ошириш учун махсус рухсатномалар тақдим этилди.

Ушбу дастур доирасида 621 нафар талаба, 18 нафар нафақага чиққан санъаткор ва 65 нафар ногиронлиги бўлган шахсга 2024 йилда тўққиз ой муддатга концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатномалар берилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 13 июлдаги ПФ-168-сон фармонининг 2-бандига мувофиқ, пенсия ёшига етган шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар ва таълим муассасаларининг ўқувчилари ўқиш даврида давлат божи тўлашдан озод этилганлар.

Давлат божи юридик шахс томонидан ягона лицензия асосида ташкил этилган ижодий жамоалардан ундирилади. Бироқ ижодий жамоа фақат унинг барча иштирокчилари давлат божини тўлашдан озод қилиш шартларига мувофиқ бўлган тақдирдагина давлат божини тўлашдан озод этилади.

Mavzuga oid materiallar