Тошкент вилоятида йўлларда пиёдаларнинг ёруғлик қайтарувчи макетлари пайдо бўлади

O‘zbekiston

Тошкент вилояти йўлларида пиёдаларнинг ёруғлик қайтарувчи макетларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Мактаб ўқувчиси, газета ушлаб турган кекса одам ва болали аёлнинг фигуралари йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир бўладиган жойларда ўрнатилади.

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ

Тошкент вилояти йўлларида пиёдаларнинг ёруғлик қайтарувчи макетлари ўрнатилади. Улар орасида мактаб ўқувчилари, газета ушлаб турган кексалар ва болали аёлларнинг фигуралари бўлади, деб хабар қилди вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг (ЙҲХБ) ушбу ташаббуси қоронғи пайтда йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга қаратилган. ЙҲХБ фикрига кўра, бундай макетлар ҳайдовчиларнинг эътиборини тортиши ва худди ҳақиқий пиёдалардек таъсир кўрсатиб, аварияларнинг олдини олиши мумкин.

Йўлларнинг хавфли қисмларида хавфсизликни ошириш мақсадида макетларни йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир бўладиган жойларда ва тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакларида жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Mavzuga oid materiallar