Бухоролик аёл TikTokʼда обуначиларни алдагани учун 5 йилга озодлиги чекланди

O‘zbekiston

Ўзини оғир бемор қилиб кўрсатган 38 ёшли аёл даволаниш баҳонаси билан обуначилардан пул йиғган. У 7,5 миллион сўм йиғишга эришган. Судда у қилмишини оғир молиявий аҳвол билан изоҳлаган ҳолда айбини тан олди.

Манба: Nova24

Бухорода суд ўзини касал қилиб кўрсатиб, сохта даволаниш учун пул йиғган ва обуначиларни алдаган аёлга ҳукм чиқарди.

Жондор туманида яшовчи 38 ёшли аёл TikTokʼда «Матлуба1986» тахаллуси билан рўйхатдан ўтиб, мия саратони ва жигар циррозига чалинганини айтиб, обуначиларга молиявий ёрдам сўраган.

Пул ўтказмалари учун карта рақамларини кўрсатиб, у обуначилардан 7,5 миллион сўм йиғишга эришган. Судда аёл айбини тан олиб, хатти-ҳаракатини оилавий ва молиявий аҳволи оғирлиги билан тушунтирган.

Жондор туман суди уни фирибгарликда айбдор деб топиб, соат 22:00 дан 07:00 гача уйдан чиқишни тақиқлаб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Mavzuga oid materiallar