Самарқандда бир гуруҳ шахслар 8-синфда ўқувчи қизни ўғирлаб, зўрлади

O‘zbekiston

Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар 8-синф ўқувчисини ўғирлаб кетиб, бир неча кун давомида спиртли ичимликлар ва тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга мажбурлашган, шунингдек, унинг иродасига қарши бир неча бор жинсий яқинликка ундашган.

Фото: Очиқ манбалар

23 сентябрь куни Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда Nemolchi.uz лойиҳаси.

Қизнинг ота-онаси қизнинг бедарак йўқолгани бўйича ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Бир неча кундан сўнг, 6 октябрь куни йўқолган қиз зўравонлик излари билан топилган. Қизнинг сўзларига кўра, ушбу кунлар давомида уни бир неча шахслар зўрлик билан ушлаб туришган, спиртли ичимликлар ва тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга мажбурлашган, шунингдек, унинг иродасига қарши бир неча бор жинсий яқинликка ундашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча иштирокчилар аниқланиб, тегишли суд ва тиббий экспертизалар тайинланган.

Яқинларининг айтишича, иш икки кун олдин қўзғатилган. Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, зўравонлар орасида прокуратура органларида ишлайдиган одам бўлиши мумкин (аммо, уни охирги куни ишдан бўшатишган дейишади) — эҳтимол, бу ишнинг шунчалик кеч қўзғатилиши, шунингдек, гумонланувчиларнинг ҳалигача озодликда экани билан боғлиқ.

Mavzuga oid materiallar