Тошкентда яна бир гастрономик кўча очилади

O‘zbekiston

Чилонзор туманида 2,3 километрлик ҳудудда кафе, болалар майдончаси, кутубхона, фаввора ва спорт машқлари майдони барпо этилади. Шаҳар раҳбарияти Ал-Хоразмий майдони ва кўчасининг пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун севимли дам олиш масканига айланишини кутмоқда.

Тошкентда яна бир гастрономик кўча ташкил этилади — бу сафар Чилонзор туманида, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимлиги.

Янги жойда болалар майдончаси, спорт машқлари майдони, кутубхона, фаввора, автомобиль тўхташ жойи ва бошқа иншоотлар жойлаштирилади.

Кутилишича, Ал-Хоразмий майдони ва шу номдаги кўча шаҳарликлар ва сайёҳлар учун энг севимли жойлардан бирига айланади. Янги гастрономик кўчанинг узунлиги 2,3 километрни ташкил этади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.