Ўзбекистон хусусий сектор ва «яшил» иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун Германиядан 3 млн евро жалб қилади

O‘zbekiston

Ўзбекистон ва Германия Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) орқали хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун 3 миллион евро жалб қилишга келишиб олди.

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати

13 ноябрь куни Бокуда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (CОП29) доирасида вазирлик делегацияси GIZ катта лойиҳа директори Илка Старрост билан учрашув ўтказди. Музокараларда хусусий секторни ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган қўшма лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, 2023 йил декабрь ойида Дубайда бўлиб ўтган конференцияда GIZ Ўзбекистонга «яшил» технологиялар ва иқтисодий ечимларни жорий этиш учун 9 миллион евро ажратганди. Ҳамкорликнинг янги босқичи мамлакатнинг хусусий ва давлат секторининг экологик тоза иқтисодиёт соҳасидаги имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.

Лойиҳа, шунингдек, углерод чиқиндиларини ўлчаш ва углерод сертификатлаш бўйича тажриба алмашишни назарда тутади, бу Ўзбекистонга углерод квоталари савдосида фаол иштирок этиш ва Европанинг углерод трансчегаравий тартибга солиш механизмига (CBAM) мослашишга ёрдам беради. Лойиҳа доирасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун «яшил» саноат паркларини ташкил этиш режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar