2024 йилда темир йўлда кунлик йўловчилар оқими икки баробарга ошди

O‘zbekiston

Январь-сентябрь ойларида ҳар куни темир йўл транспортидан ўртача 26,7 минг киши фойдаланган.

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида темир йўл транспортида кунлик йўловчилар сони ўртача 26,7 минг кишини ташкил этди, деб хабар беради Статистика агентлиги.

Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 100,2 фоизга кўп бўлиб, темир йўл хизматларига бўлган талабнинг барқарорлигидан далолат беради.

Mavzuga oid materiallar