Янги Зеландияда депутат қонун лойиҳасининг нусхасини йиртиб ташлади ва анъанавий ҳака рақсини ижро этди

Dunyo

Янги Зеландияда маорилар ва Буюк Британия вакиллари ўртасидаги Вайтанги шартномасининг янги тамойилларини муҳокама қилишга бағишланган парламент мажлиси депутатлар ўртасидаги зиддиятлар туфайли икки марта тўхтатилди. Ҳақоратлар ва норозилик намойишлари, жумладан, анъанавий ҳака рақси ижроси ҳамда тарихни бузиб кўрсатишда айблаш сабабли улар мажлисдан четлаштирилди.

Янги Зеландияда маорилар ва Буюк Британия вакиллари ўртасидаги Вайтанги шартномасининг янги тамойилларини муҳокама қилишга бағишланган парламент мажлиси депутатлар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли икки марта тўхтатилди. Бу ҳақда «Янги Зеландия радиоси» хабар берди.

Юзага келган вазият туфайли икки депутат залдан чиқариб юборилди. Дастлаб, Лейбористлар партияси вакили Уилли Жексон АCТ партияси етакчиси Дэвид Сеймурни ёлғончи деб атаб, ўз сўзлари учун узр сўрашдан бош тортгани сабабли мажлисдан четлаштирилди. Жексон маорилар Буюк Британия билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга йўл қўймаслигини ва Сеймурнинг қонун лойиҳасини тарихий фактларни бузиб кўрсатишда айблаган ҳолда, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини таъкидлади.

Яна бир воқеа маори депутати Хана-Равити Майпи-Клерк билан содир бўлди. У қонун лойиҳасининг нусхасини йиртиб ташлади ва анъанавий ҳака рақсини ижро этиб, мунозараларни тўхтатди. Парламент раиси унинг хатти-ҳаракатларини иғвогарлик деб баҳолаб, уни бир кунга ишдан четлаштирди ва кунлик маошидан маҳрум қилди.

Mavzuga oid materiallar