Тошкент вилоятида фуқаро кўп йиллик дарахтларни кесди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида маҳаллий фуқаро бир неча кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлаган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида маҳаллий фуқаро кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят экология бошқармаси инспекторлари томонидан Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида экологик назорат тадбирлари ўтказилган. Аниқланишича, фуқаро Б.Н. томонидан 5 та дарахт - 2 та қайрағоч ва 3 та ёнғоқ рухсатсиз кесилган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (Дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва кўчатларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Табиатга етказилган зарар 533 миллион сўмга баҳоланди.

Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

Mavzuga oid materiallar