ОАВ: Пискентда ҳайвонларни овлаш хизмати итларни шафқатсизларча отиб ташлади

O‘zbekiston

«Меҳр ва Оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Тошкент вилоятининг Пискент туманида итлар ваҳшиёна отиб ташланганини маълум қилди. Гувоҳларнинг айтишича, қотилликларда овлаш хизмати ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва овчилар иштирок этган.

Фото: кадр из видео / Mehr va Oqibat

Тошкент вилоятининг Пскент туманида итларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ҳақида «Меҳр ва Оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар берди.

Воқеа 12 ноябрь куни дала ҳовлилар қишлоғида содир бўлган. Фуқаро Е.З.нинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида унинг иккита ити жароҳат олган. Улардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса ветеринария клиникасида оғир аҳволда ётибди.

Аёлнинг айтишича, қотилликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, овлаш хизмати ходимлари ва овчилар қатнашган.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ИИВга тергов ўтказиш ва зарур чоралар кўриш илтимоси билан мурожаат қилмоқчи эканлиги жамият хабарида айтилган.

Блогер Никита Макаренконинг сўзларига кўра, қишлоқда уй ҳайвонлари отиб ташланган.

У яна шуни қўшимча қилдики, гувоҳларнинг айтишича, қуролланган одамлар уй эгаларини ҳам калтаклаган ва ҳайвонларни ўлдиришни видеога олмоқчи бўлганларнинг телефонларини синдирган.

Mavzuga oid materiallar