Мирзиёев Сенат аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Сенат аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Юқори палата аъзолари сафига Фанлар академияси вакиллари, институт директорлари ва профессорлар киритилди. Шунингдек, юқори палатада раиснинг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз лавозимида қолди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Сенат таркибига Фанлар академияси Тарих институти директори Азамат Зиё, Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти профессори Муножатхон Йўлчиева, Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов, Касаба уюшмалари кенгаши раиси Қудратилла Рафиқов, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори Мир-Акбар Раҳмонқулов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев, «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев киритилди.

Юқори палата раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов ҳам Сенат аъзолари этиб тайинланди.

Mavzuga oid materiallar