17 ноябрь куни тахминан соат 16:15 да Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасида уч автомобиль, жумладан тез ёрдам машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Взгляд.uz» мухбири хабар бермоқда.

Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Lacettiʼга урилди. Натижада Spark ағдарилиб, ёнидан ўтиб кетаётган тез ёрдам машинасига бориб тегди.

Фото: Арианна Дементьева / «Взгляд.uz»

Гувоҳларнинг айтишича, ағдарилган машинада аёл болалари билан бирга бўлган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.