Сурхондарёда Nexia ҳайдовчиси 7 ёшли болани уриб, ағдарилди: биринчи синф ўқувчиси шифохонада вафот этди

O‘zbekiston

Сурхондарё вилоятида Nexia ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган биринчи синф ўқувчисини уриб юборди. Автомобиль ҳам йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 ёшли бола шифохонада вафот этди.

Фото: Видеодан кадр / Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 12 ноябрь куни эрталаб соат 8:00 да Nexia ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бола жиддий тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, бола вафот этди. Таъкидлаш жоизки, автомобиль ҳам йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилди. Ҳайдовчининг аҳволи ҳақида маълумот берилмади.

Ҳалок бўлган бола таҳсил олган мактабда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Ҳайдовчилар йўлларда эҳтиёткор бўлишга, ота-оналар эса фарзандларини қаровсиз қолдирмасликка чақирилди.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar