Қашқадарё вилоятида аянчли ҳодиса содир бўлди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, Isuzu русумли юк машинаси ҳайдовчиси 95 та қўйнинг нобуд бўлишига сабаб бўлди.
Ҳодиса 17 октябрь куни тахминан соат 5:00 да А-378 Ғузор–Самарқанд автомобиль йўлининг Кўкдала туманидан ўтувчи 105-километрида юз берди. Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи юк машинаси ҳайдовчиси катта тезликда қўйлар подасига кириб кетган. Натижада Ғузор туманида яшовчи фуқарога тегишли қўйлар ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.