Путин Севара Назархан ва Фаррух Зокировни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

O‘zbekiston

Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик санъаткорлар Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон санъаткорлари Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат Ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий порталида жойлаштирилган.

Мукофотлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

1994 йилда таъсис этилган «Дўстлик» ордени илм-фан, маданият ва халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун берилади.

Mavzuga oid materiallar