Нуриддин Исмоилов Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди

O‘zbekiston

Нуриддин Исмоилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикери лавозимига қайта сайланди. Октябрь ойидаги сайловлардан кейинги биринчи ташкилий йиғилишда парламент қуйи палатаси депутатларининг аксарияти унинг номзодини қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг спикери лавозимига Нуриддин Мўйдинхонович Исмоилов қайта сайлангани ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Октябрь ойидаги сайловлардан сўнг янги таркибдаги палатанинг биринчи мажлиси душанба куни ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Спикер палата аъзолари орасидан яширин овоз бериш йўли билан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколат муддатига сайланади.

Нуриддин Исмоилов (1959 йилда туғилган, Тошкент давлат университети битирувчиси, ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди) Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан вакил. У 2015 йил январь ойида парламент қуйи палатасига раҳбарлик қила бошлаган бўлиб, бу лавозимда Дилором Тошмуҳамедованинг ўрнини эгаллаган эди. 2020 йил январь ойида эса мазкур лавозимга қайта сайланган.

Mavzuga oid materiallar