Иссиқхоналарга табиий газ етказиб беришда ҳеч қандай чеклов йўқ — Энергетика вазирлиги

O‘zbekiston

Энергетика вазирлиги иссиқхоналар учун табиий газ чекланиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Вазирликтаинг таъкидлашича, белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда иссиқхона эгалари табиий газдан чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

Президентнинг «Иссиқхона хўжалигини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, иссиқхона хўжаликлари тегишли тўловларни амалга ошириб, табиий газдан ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

Хабарда таъкидланишича, «Иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга оширган тақдирда табиий газдан чекловларсиз фойдаланишлари мумкин».

Маълум қилинишича, октябрдан декабргача бўлган даврда иссиқхона хўжаликлари етказиб бериладиган табиий газ учун 50 фоиз миқдорида олдиндан тўлов амалга оширишлари лозим, қолган қисми ой охиригача тўланади.

Кейинги ойлардан бошлаб, олдиндан тўлов ҳар ойда 100 фоиз миқдорида амалга оширилади.

Mavzuga oid materiallar