Тошкентдаги Lotte ва International меҳмонхоналари хусусийлаштирилди

O‘zbekiston

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкентдаги иккита меҳмонхона хусусийлаштирилгани ҳақида маълум қилди. Кимошди савдоси натижаларига кўра, Alfa Invest суғурта компанияси Lotte меҳмонхонасини 20 млн долларга сотиб олди, Smart Fast Stroy компанияси эса International Hotel учун 14,7 млн евро таклиф этиб, ғолиб бўлди.

Фото: Очиқ манбалар

Тошкентда Lotte City Hotel Tashkent Palace ва International меҳмонхоналари сотилгани ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Lotte меҳмонхонаси энг юқори нарх — 20 миллион доллар таклиф қилган Alfa Invest суғурта компаниясига сотилди.

Хабар қилинишича, нарх Lotteʼнинг баҳоланган қийматидан юқори бўлган.

Давактив маълумотларига кўра, объектга 15 та компания қизиқиш билдирган, аммо улардан фақат 3 таси мажбурий таклифларни тақдим этган.

Инвестор барча қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги билан келишиб олиш мажбуриятини олди.

Шу билан бирга, Smart Fast Stroy қурилиш компанияси International меҳмонхонасини 26 миллион долларга сотиб олди. Инвестор, шунингдек, 14,7 миллион евро миқдоридаги кредитлар бўйича қарздорликни тўлаш мажбуриятини ҳам ўз зиммасига олди.

Mavzuga oid materiallar