Ўзбекистон пойтахтида қалбаки банкноталар сотиш билан шуғулланган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи М.А., И.А. ва бошқа фуқаролар Янги Сергели кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида қўлга олинган. Улар фуқаро Б.З.га 100 АҚШ доллари эвазига 5000 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни ҳақиқий деб сотмоқчи бўлишган.
Сохта банкнотлар далил сифатида мусодара қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пуллар, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, ўтказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.