Бухорода аёл болаларини мотоцикл тиркамасида олиб кетди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда бир аёлнинг болаларини мотоцикл тиркамасида олиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ЙҲХБ аёлни аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома тузилганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр / Ижтимоий тармоқлар

21 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда бир аёл ўз мотоцикли тиркамасида болаларни олиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ушбу ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, болалар 18-мактабдан олиб кетилаётган экан. Видеода болаларнинг мотоцикл тиркамаларида ўриндиқсиз ва хавфсизлик камарларсиз кетаётгани кўринади. Улар ўзларини эҳтиётсиз тутиб, ўринларидан туриб, йўлга йиқилиб тушишларига оз қолади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мотоциклни бошқарган аёлни аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома тузишди.

Mavzuga oid materiallar