Мирзиёев «Ватандош» махсус картасини бериш тартибини тасдиқлади

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга махсус «Ватандош» картасини бериш тартибини тасдиқлади. Янги ID-карта эгаларига қўшимча рухсатномаларсиз Ўзбекистонга визасиз кириш, кўчмас мулк сотиб олиш ва меҳнат қилиш ҳуқуқини беради.

Ўзбекистон президенти хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга махсус «Ватандош» картасини бериш тартибини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Ушбу карта Ўзбекистон билан алоқани сақлаб келаётган ва унинг иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган шахсларга имтиёзлар тақдим этади.

Карта беш йилгача бўлган муддатга ID-карта шаклида берилади. Унинг эгалари Ўзбекистонга визасиз киришлари, чекловларсиз ва доимий яшаш гувоҳномасиз кўчмас мулк сотиб олишлари, қўшимча рухсатномаларсиз ишлашлари, шунингдек, мамлакат фуқаролари билан тенг равишда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Карта эгаларининг оила аъзолари Ўзбекистондан чиқмасдан визани узайтириш ҳуқуқига, шунингдек, давлат хизматларидан фойдаланиш ва вақтинча яшашнинг соддалаштирилган шартларига эга бўладилар. Картани бериш тўғрисидаги қарорни вазирлик ва идораларнинг тавсиялари асосида махсус комиссия қабул қилади.

Ташаббуснинг асосий мақсади хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг ватани билан ўзаро ҳамкорлик қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Mavzuga oid materiallar