Қаршида 1,5 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланиши аниқланди

O‘zbekiston

Қаршидаги бильярд клуби ноқонуний равишда умумий электр тармоғига уланган ҳолда топилди. Бундан етказилган зарар 1,5 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, энг оғир жазо 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати электр энергиясини ноқонуний истеъмол қилишнинг янги ҳолати аниқлангани ҳақида маълум қилди.

Департаментнинг Қарши шаҳар бошқармаси ходимлари терговга қадар текширув ўтказиб, «К.E.» МЧЖга тегишли бильярд клуби умумий электр тармоғига ноқонуний уланганлиги аниқланди. Ушбу қонунбузарликдан етказилган зарар 1,5 миллиард сўмни ташкил этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўғирлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ушбу модда бўйича энг оғир жазо 15 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Mavzuga oid materiallar