ОАВ: Шуҳрат Холмуҳамедов мудофаа вазири бўлди

O‘zbekiston

Баъзи ОАВнинг манбаларга таяниб маълумот беришича, Шуҳрат Холмуҳамедов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланган. Аввалроқ вазирликнинг аввалги раҳбари Баҳодир Қурбонов ДХХга раис бўлгани хабар қилинганди.

Шуҳрат Холмуҳамедов

Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳамедов мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қалампир.уз манбаси хабар берди.

Маълумот учун, 2021 йил 23 мартда Президент фармони билан Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди. У Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Холмуҳаммедов Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларида ҳам фаолият юритган. 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ аввалги Мудофаа вазири Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланганди. Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов эса лавозимидан озод қилинди.

Mavzuga oid materiallar