Тошкент вилоятида доривор гиёҳлар ишлаб чиқариш корхонаси очилди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятида янги лойиҳа ишга туширилди. Қиймати $4,6 млн бўлган лойиҳа Жанубий Кореялик инвесторлар кўмагида амалга оширилди. Завод йилига 250 тоннагача маҳсулот, жумладан, узум уруғидан дори-дармон ишлаб чиқаради. Жорий йилда 200 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Тошкент вилоятидаги «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонасида доривор гиёҳлар етиштирувчи янги корхона иш бошлади, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қиймати $4,6 млн бўлган лойиҳа Жанубий Корея инвесторлари кўмагида амалга оширилди.

Шунингдек, корхонада узум уруғидан дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Унинг қуввати йилига 250 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 2024 йилда қиймати 200 минг долларгача бўлган дори воситаларини экспорт қилиш режалаштирилган.

Mavzuga oid materiallar