Марғилонлик блогер гиёҳванд моддаларни тарғиб қилди: унга 56 млн сўмгача жарима солиниши мумкин

O‘zbekiston

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари марғилонлик блогер ижтимоий тармоқларда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тарғиб қилаётганини аниқлади. Қоидабузар БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 сутка қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Instagram ижтимоий тармоғида Марғилон шаҳрида туғилган, 1991 йилда туғилган шахснинг аккаунтини аниқлаган. У ўз саҳифасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган видеоматериалларни эълон қилди, деб хабар беради Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Аниқланишича, ҳуқуқбузар ижтимоий тармоқда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирган. У жами 665 га яқин шундай видеони эълон қилди. Унинг 102 мингга яқин обуначиси бор эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш» моддаси бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Қоидабузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (37 500 000 сўмдан 56 250 000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Шунингдек, унинг ҳуқуқбузарлик нарсаси мусодара қилинади.

Mavzuga oid materiallar