Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия Федерациясининг давлат квоталари асосида Россия олий таълим муассасаларида ўқиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини маълум қилди.
Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим ҳақидаги ҳужжат (аттестат);
шахсий маълумотларга ишлов беришга розилик;
шахсий ютуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар (агар мавжуд бўлса, дипломлар ва бошқа ҳужжатлар);
тиббий маълумотномалар;
магистратура, аспирантура, ординатура ёки ижодий йўналишлар дастурларига кириш учун тавсия хати (илтимос хати);
тўлдирилган анкета-ариза.
Аризани портал орқали топшириш мумкин. Рўйхатдан ўтиш 2025 йил 15 январгача давом этади. Бунда Yandex ёки Mail.ru электрон почта манзилидан фойдаланиш талаб этилади.
Барча қизиқтирган саволлар бўйича душанбадан жумагача соат 16:00 дан 17:00 гача Тошкентдаги Рус уйига, шунингдек +998 (71) 256-03-75 рақамига ёки edu@uzb.rs.gov.ru электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин