Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номзоди кўрсатилиб, бир овоздан қабул қилинди.
25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг 41-навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Бош Ассамблея аъзолари, шунингдек, федерациялар ва уюшмаларнинг масъул ходимлари иштирок этдилар. Мажлисда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти таркиби қайта шакллантирилди.
Шунингдек, Бош ассамблея Отабек Умаровни МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Шерзод Тошматовни раис ўринбосари, Ойбек Қосимовни қўмита бош котиби лавозимларига сайлади.