Трамп АҚШ армиясидан трансгендерларни бўшатишга тайёргарлик кўрмоқда

Dunyo

Дональд Трамп президентлик лавозимига киргач, АҚШ армиясидаги барча трансгендер ҳарбий хизматчиларни бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда. Янги фармон минглаб ҳарбий хизматчиларга, жумладан юқори лавозимларни эгаллаган шахсларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Фото: Очиқ манбалар

The Times газетаси хабар беришича, Дональд Трамп президентлик лавозимига киргач, АҚШ армиясидаги барча трансгендер ҳарбий хизматчиларни бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда.

Нашр эслатиб ўтишича, Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатида трансгендерларнинг қуролли кучларга киришини тақиқлаган, бироқ амалдаги ҳарбий хизматчилар бу тақиққа киритилмаган эди. Агар янги фармон қабул қилинса, у армияда кадрлар танқислигига қарамасдан, юқори лавозимларни эгаллаб турган шахсларни ҳам қамраб олади.

АҚШ Қуролли Кучларида трансгендерларнинг аниқ сони маълум эмас. 2021 йилги маълумотларга кўра, 1,3 миллион нафар ҳарбий хизматчидан 2,2 минг нафарига «гендер номутаносиблиги» ташхиси қўйилган. АҚШ ҳарбий хизматчилари ассоциацияси раҳбари Рейчел Бранаманнинг таъкидлашича, жинсини ўзгартирган ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони 15 мингга етган.

Mavzuga oid materiallar