Икки ўзбекистонлик Forbes Middle Eastʼнинг 30 Under 30 рўйхатига кирди

O‘zbekiston

Forbes Middle East нашри ўзбекистонлик Алишер Акбаров ва Амал Абдуллаевни 30 Under 30 рейтингига киритди. Акбаров ва Абдуллаев кичик ва ўрта бизнес учун тўлов ечимлари ҳамда кредитлар таклиф этувчи Comfi B2B тизимининг ҳаммуассисларидир.

Comfi B2B платформаси ҳаммуассислари Алишер Акбаров ва Амал Абдуллаев Forbes Middle Eastʼнинг нуфузли 30 Under 30 рейтингига киритилди.

2023 йилда Дубайда ташкил этилган Comfi кичик ва ўрта бизнесга тўлов ечимлари ва кредитлар тақдим этади. Forbes нашри маълумотларига кўра, Cомфи аллақачон Meydan Free Zone ва Bugyz каби компанияларга жами 5 миллион доллар миқдорида кредит берган.

30 Under 30 рейтинги ҳар йили 30 ёшгача бўлган ва сезиларли ютуқларга эришган ёш тадбиркорлар, спортчилар ва актёрларни эътироф этади.

Mavzuga oid materiallar