Тошкент вилоятида дўкон 700 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланди

Ўзбекистон

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида дўкон 700 миллион сўмдан ортиқ электр энергиясини ўғирлаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида дўкон 718,5 млн сўмлик электр энергиясини ноқонуний равишда исроф қилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ҳодиса Оққўрғон тумани Қўштепа маҳалласидаги савдо шохобчасида содир бўлган. Дўкон эгаси ва унинг шериклари яшаш учун мўлжалланмаган бинодаги ишлаб чиқариш цехининг электр тармоғига ўз ускуналарини ноқонуний равишда улаб, давлатга зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид материаллар