Қозоғистон Россия донини Ўзбекистонга реэкспорт қилишни чеклади

O‘zbekiston

Қозоғистон Россия донини Ўзбекистон ва Хитойга реэкспорт қилишга чекловлар киритди. Чекловлар 2024 йил охиригача амал қилади. Қарор ички бозорни ҳимоя қилиш учун ЕОИИ мамлакатлари ва учинчи давлатлардан буғдой импортини тақиқлаш билан боғлиқ. Шунингдек, Қозоғистон ЕОИИ мамлакатларидан юкларни ташиш учун транзит тарифларини оширди.

Фото: ТАСС

2024 йил охиригача Қозоғистон Россия донини Ўзбекистон ва Хитойга реэкспорт қилишга чекловлар киритди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Олжас Бектонов маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, қарор Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи давлатлардан буғдой импортини тақиқлаш билан боғлиқ.

«Аввалроқ Қозоғистон ички бозорни ҳимоя қилиш учун учинчи давлатлар ва ЕОИИдан буғдой олиб киришни тақиқлаган, бу ҳам Россия донининг Ўзбекистон ва Хитойга реэкспорт ҳажмига таъсир қилган», — дея аниқлик киритди Бектёнов.

Бундан ташқари, бош вазир 2024 йилда Қозоғистонда ЕОИИ мамлакатларидан юклар транзити учун унификация қилинган тарифлар оширилганини таъкидлади.

Mavzuga oid materiallar