ОАВ: Туркияда эски намунадаги долларни қабул қилиш тўхтатилди

O‘zbekiston

Туркия ОАВ 50 ва 100 долларлик купюраларни қабул қилиш тўхтатилгани ҳақида хабар бера бошлади. Бунга фирибгарлар томонидан қалбаки пуллардан фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлди. РИА Новости мухбири Туркия банклари банкнотларни қабул қилишни тўхтатганини тасдиқлади.

Фото: РИА Новости

Туркияда эски намунадаги 50 ва 100 долларлик купюраларни қабул қилиш тўхтатилди. Бу касса аппаратлари ва банкоматлар қалбаки пулларни фарқлай олмаслиги маълум бўлгач содир бўлди, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.

50 ва 100 долларлик қалбаки банкнотлар бир ярим ойдан бери муомалада бўлиб турибди, деб ёзади Т24 нашри. Ушбу купюралар янгиланган дастурий таъминотсиз ҳисоблагичлар орқали ўтаётгани маълум бўлгач, банклар ва айирбошлаш шохобчалари уларни қабул қилишни тўхтатди.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларини қалбаки банкнотлар ҳақида огоҳлантирган эди.

Пул бозори бўйича эксперт Ислом Мемиш ўзининг ТВ100 телеканалида сўзлаган нутқида технология ривожланиши билан қалбаки пул ясовчилар учун ишлаш осонлашаётганини таъкидлади. Улар сунъий интеллект каби замонавий технологиялардан фойдаланадилар ва шунинг учун рақамли қурилмаларнинг хавфсизлигига ишониб бўлмайди.

Хусусан, Анқаранинг аксарият банклари қалбаки пуллар билан боғлиқ хавотирлар туфайли эски 50 ва 100 долларлик банкнотларни қабул қилмайди, деб ишонтирди РИА Новости мухбири.

Mavzuga oid materiallar