Фарғонада тўрт нафар фуқаро профилактика инспекторларини дўппослади

O‘zbekiston

Фарғона вилоятидаги бозорлардан бирида 4 нафар фуқаро профилактика инспекторларини калтаклаган. Гумонланувчилар бозор ҳудудида видеокузатув камераларини ўрнатишга тўсқинлик қилган.

21 ноябрь куни Фурқат тумани Истиқлол кўчасида фуқаролар тадбиркорнинг дўконлардан бирига кузатув камераларини ўрнатишига тўсқинлик қилишга уринган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига ИИБ профилактика инспекторлари етиб бориб, фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Бироқ юқорида қайд этилган шахслар жамиятда ўзини тутиш қоидаларига эътибор бермай, можаро уюштириб, ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган ҳамда уларга нисбатан куч ишлатиб, формали кийимларига шикаст етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar