Қозоғистон ҳамда Сент-Китс ва Невис фуқаролари энди бир йил давомида бир-бирининг ҳудудига 90 кунгача визасиз ташриф буюра олади.
Сент-Китс ва Невис — Кариб денгизининг шарқий қисмида жойлашган машҳур оффшор ҳудуд ҳисобланади. Бу мамлакатда оффшорлар солиққа тортилмайди, шунингдек, йиллик ҳисобот тақдим этиш талаби ҳам мавжуд эмас.
Сент-Китс ва Невис фуқаролигини олиш учун давлат фондига 250 минг доллар ўтказиш ёки кўчмас мулкка 325 минг доллар миқдорида инвестиция киритиш лозим.