Президент аёллар онкологик касалликларини назорат қилиш давлат дастурини маъқуллади

O‘zbekiston

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аёллар онкологик касалликларини назорат қилиш бўйича давлат дастурини маъқуллади. Давлат раҳбари ёрдамчиси Саида Мирзиёева таъкидлашича, 30 ёшдан бошлаб ҳар 10 йилда аёллар инсон папилломаси вирусига бепул тест топширишлари, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда бир марта маммография ўтказишлари керак бўлади.

Фото: Telegram-канал Саиды Мирзиёевой

Президент аёллар онкологик касалликларини назорат қилиш бўйича давлат дастурини маъқуллаганини Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Қарийб бир йил давомида миллий ва халқаро мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи Дастурнинг барча бандларини батафсил муҳокама қилди», — дея аниқлик киритди у.

Мирзиёева халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинганини таъкидлади. 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топширишлари, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммография ўтказишлари керак бўлади.

Бундан ташқари, хавфли ўзгаришлар аниқланганда бирорта аёл тизимда «йўқолиб қолмаслиги» учун электрон рўйхат яратилади.

«Дастур аниқ ҳаракатлар алгоритмлари ва даволаш протоколларини ўз ичига олади. Бу катта ўзгаришлар ва улар менинг шахсий назоратим остида бўлади», — деб таъкидлади президент ёрдамчиси.

Mavzuga oid materiallar