Самарқанд вилояти собиқ ҳокими президент Администрациясига ўтади

O‘zbekiston

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан кетган Эркинжон Турдимов президент Администрациясига ишга ўтади. Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида йиғилганлар Турдимовни тик туриб олқишлаб, «саодатли йўлга» жўнатди.

Фото: Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати

Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум бўлди. Бу ҳақдаги фармонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.

Давлатимиз раҳбарининг бошқа фармойишига мувофиқ, вилоят ҳокими вазифасини вақтинча Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев зиммасига юклатилди.

Вилоят ҳокимлигидаги манбанинг «Взгляд.uz»га тасдиқлашича, Турдимов Президент Администрациясида лавозимни эгаллайди. Собиқ ҳоким айнан нима учун жавоб бериши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бош вазир матбуот хизмати халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидан кадрларни эълон қилди. Йиғилганлар Турдимовни кузатиб, чапак чалиб юборишди.

Фото: Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати

Mavzuga oid materiallar