Ўзбекистон Хитойдан сайёҳларни тобора кўпроқ жалб этмоқда

O‘zbekiston

2024 йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган Хитой фуқаролари сони ўтган йилга нисбатан 63 фоизга кўпайди. Аксарият қисми сайёҳлик мақсадида келса-да, ишбилармонлик сафарларига ҳам қизиқиш сезиларли даражада ортмоқда.

Фото: Очиқ манбалар

Экология вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 57,7 минг нафар Хитой фуқароси ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,3 минг кишига ёки 63,1 фоизга кўп демакдир.

Ташрифларнинг кўп қисми дам олиш ва ҳордиқ чиқариш билан боғлиқ бўлиб, бу мақсадда мамлакатга 50 052 киши келган. Бундан ташқари, 4 732 нафари хизмат сафари доирасида, 1 121 нафари қариндошларини зиёрат қилиш учун, 1 795 нафари эса бошқа мақсадларни кўрсатиб ўтган.

Хитойдан келаётган сайёҳлар оқимининг ўсиши Ўзбекистоннинг саёҳат ва ишбилармонлик ҳамкорлиги учун машҳур йўналиш сифатидаги обрўсининг тобора ошиб бораётганини тасдиқлайди.

Mavzuga oid materiallar